Суриялик қочқин ЮНИСЕФнинг яхши ният элчиси бўлди

Суриялик 19 ёшли фаол қиз Мозун Малеҳон БМТнинг Болалар фондининг Яхши ният элчиси этиб тайинланган биринчи қочқин мақомидаги одам бўлди. Шу билан бирга Музон ЮНИСЕФнинг Яхши ният элчилари ичида энг ёшидир.

2013 йилда ёш қиз оиласи билан Суриядан қочган, Иорданияда уч йил яшаб натижада Буюк Британияга кўчиб келди. Заатари қочқинлар лагерида у ьаълим олиш ҳуқуқини ёқлаб чиқишлар қилган.
“Баъзилар бизни “йўқотилган авлод” деб аташади. Лекин биз асло йўқолмаганмиз. Биз таълим олишга бўлган муҳаббатимизни йўқотмадик. Биз келажакга нисбатан орзуларимизни йўқотмадик. Биз умидимизни йўқотмадик”, - деган сўзларини келтиради БМТ Радиоси.
ЮНИСЕФ билан ҳамкорлик қилиш мен учун шараф деб баён қилди Мозун. У кўплаб болаларга мактабга кириш ва таълим олишга ёрдам бериш умидидалигини айтди.

back to top