Остонадаги Сурия борасидаги музокаралар мавзулари маълум бўлди.

Сурияда деэскалация худуларни тузиш тўғрисидаги Меморандумнинг талабларини тадбиқ этиш масалалари Қозоғистон пойтахтида 4-5 июлда бўлиб ўтадиган навбатдаги Сурия бўйича музокараларнинг бешинчи раундининг асосий мавзуси бўлади. Эслатиб ўтамиз ушбу ҳужжат Остонада бундан аввал бўлиб ўтган учрашувда қабул қилинган.

Хусусан, томонлар деэскалация ҳудуларининг чегаралари ва хариталари ҳамда деэскалация жараёнини назорат қилиш кучларнинг фаолиятини тартибга солиш ва мувофиқлаштириш маркази тўғрисидаги низом бўйича келишиб олиш устида иш олиб боришади. Бундан ташқари кафиллик қилган давлатлар гаровга ёки ҳибсга олинган шахсларни озод этиш ҳамда вафот этганларни бериш ва бедарак йўқолганларни излаш масалалари бўйича ишчи гуруҳ туғрисидаги низом қабул қилиш нияти ҳам бор.

back to top