Эрдоған Қатар зиддият мавзусида кутилмаган қарор қабул қилди

Hurriyet газетаси ҳабар беришича, Доха ва араб давлатлари ўртасидаги келишмовчиликни тартибга солиш мақсадида Туркия президенти Ражаб Тойип Эрдоған Қатар, Қувайт ва Саудия Арабистонига дипломатик сафарга бормоқчи.

“Сафарни 15 июлдан сўнг амалга оширсам керак. Минтақадаги ҳолатни яхшиланишига таъсир кўрсатишимиз мумкин. Биз Қатар, Қувайт ва Саудия Арабистонига ташриф буюришни режалаштирмоқдамиз”, - деб Эрдоған Гамбургдаги G20 саммитидан қайтаётганида журналистларга ҳабар берди.
Президентнинг сўзларига кўра, Қувайт сингари воситачи ролини бажариш нияти йўқ. Анқара фақатгина ушбу давлатни қуллаб – қувватламоқчи холос.
Бундан аввал Қатар Марказий банки раҳбари Абдулла бин Сауд Ал – Тани Доханинг захирасида 340 миллиард доллари мавжудлиги ва шу сабабли араб давлатлдари қамали уларга хавф солмаслигини айтиб ўтган эди.
5 июн куни Саудия Арабистони, Миср, Бахрайн ва БАА Қатарни террорчиларни қўллаб – қувватлашда ва минтақадаги холатни изидан чиқаришда айблаб дипломатик муносабатларни узилганлиги ҳақида ҳабар берган эдилар. Ушбу бойкотни Яман, Ливия, Малдива, Маврикий, Мавритания, Комор ороллари иттифоқи каби давлатлар қўлладилар. Қатар раҳбарияти барча айбловларни инкор этиб ушбу четлаштиришни мамлакат суверенитетини оёқ ости қилиш деб баҳолади.

back to top