Ноёб учдинлик мажмуада янги масжид очилди

Американинг Небраска штатида кўпконфессиялик, яъни ўзида масжид, черков ва синагогани мужассамлаштирувчи ноёб мажмуани ишга тушуриш ишлари амалга оширилмоқда.

Янги масжид президенти ва ушбу лойиҳа ташкилотчиларидан бири Саид Муҳиддин диний бинолар ҳамнафаслигини бузмаслик учун азонни баланд товушда айтмаслик керак деб қарор қабул қилди.

80 ёшлик раҳбар, шифокор – кардиолог масжидни муқаддас Рамазон ойида очган эди. У билан биргаликда уч динни бирлаштирувчи мажмуа лойиҳасини раввин Арье Азриел, руҳоний Эрик Элнс ва имом Муҳаммад жамол Довуди амалга оширмоқдалар.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, Omaha.com ҳабарларига кўра янги қурилган масжид АҚШнинг марказлашган мусулмон ташкилотларига кирмайди ва “Америка мусулмон институти” деб номланади.

“Ҳеч кимса мусулмонларнинг ватанпарварлигида шубхаланиши керак эмас”, - деб кўпконфессиялик мажмуанинг мақсад ва моҳиятига таалуқли саволларга жавоб берди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу 65 миллион долларлик лойиҳа 2006 йилда ишга тушурилган бўлиб хайрия фондлари хисобидан молиялаштирилмоқда.

back to top