Берлинда “Мусулмонларнинг терроризмга қарши марши” ўтказилди

Европаликларга террорчиларнинг асл Ислом динига мутлақо алоқалари йўқ эканлигини етказиш мақсадида Берлинда “Мусулмонларнинг терроризмга қарши марши” ўтказилди.

Фаол мусулмонлар, руҳонийлар ва бутун Европа бўйлаб тадбир қатнашчилари шу кунларда Германия пойтахтига етиб келдилар. Марш қатнашчилари ўтган йили декабр ойида асли Тунислик Анис Амри йўловчиларга юк ташувчи автомобилда ҳужум қилган ва натижада 12 нафар инсон қурбон бўлган жойни ҳам зиёрат қилдилар. “Бу нафақат Ислом, хаттоки ҳеч қандай дин эмас. Улар гўзал ва муқаддас дин устидан мазах қилувчи фашист, террорчи ва жиноятчидирлар”, - деб Берлиндаги «Дар-эс-Салам» масжиди имоми ва акция қатнашчиларидан бири Муҳаммад Таха Сабри баён қилди. Таъкидлаш жоизки, ушбу насронийлар, яҳудийлар бирдек иштирок этувчи акция 14 июл қадар давом этади. Тадбир фаоллари Брюссел, Париж, Ницца ва Лондон каби терактлар содир этилган Европа шаҳарларига ташриф буюрадилар.

back to top