Қатар бойкот туфайли кўрган зарарларини қоплашларини талаб қилмоқчи

Қатарда Саудия Арабистони, Бахрайн, БАА ва Миср томонидан эълон қилинган дипломатик бойкотдан зарар кўрган фуқароларнинг зарарни қоплаш ҳақидаги аризаларини қабул қилиш учун махсус комиссия тузилди.

Бу ҳақида бош прокурор Али бен Фатисга таяниб Қатарнинг Al Jazeera телеканали ҳабар берди. Ҳабарларга кўра комиссия таркибига Адлия ва ташқи ишлар вазирликлари вакиллари киради. Аризалар қабул қилинганидан сўнг, комиссия аъзолари хар бир аризани алоҳида кўриб чиқиб уни Қувайт судида ёки мамлакатдан ташқарида хал қилишга таалуқли қарор қабул қиладилар. Эслатиб ўтамиз, Қатар раҳбарияти бундан аввал нафақат дипломатик муносабатлар тўхтатилиши, балки транспорт узилиши, Қатар фуқароларини бойкот эълон қилган мамлкатлардан қувилиши туфайли минглаб Қатарликлар, жумладан тадбиркорлар, талабалар ва кўплаб оилалар зарар кўрганларини маълум қилган эди.

back to top