Стинг қочқинларга ёрдам сифатида 100 минг евро ажратди

Жорий йилда  Polar Music Prize Швеция мусиқа премияси совриндори афсонавий Британия мусиқачиси Стинг (Sting) мукофотнинг бир қисмини қочқинларга ёрдам сифатида хайрия қилди.

104 минг евро миқдоридаги маблағ Швеция ёш қочқинларини қўллаб – қувватлаш дастурини амалга ошириш учун сарфланади. “Бу йилги Polar премияси совриндорига айланганимдан жуда бахтлиман ва бу пулларни бажонидил Songlines Швеция ёшлар ташаббуси лойихасига хадя қиламан. Мусиқа ёш қочқинларни янги жамиятда ўз ўринларини эгаллашда кўприк вазифасини бажаради”, - деб мусиқачининг сўзларини ОАВ баён қилди. Таъкидлаб ўтиш жоизки, аслида Songlines Швецария Мерос фондининг лойихаси ёш қочқинларнинг Европа жамиятига киришиб кетишлари учун мусиқадан фойдаланмоқда. Лойихада қатнашиш учун қочқинлар маркази ва уларни мехмон қилаётган оилаларда яшовчи қочқинлар таклиф қилинмоқда.

back to top