Фарзандига шифо излаб Туркияга келган рус аёл Исломни қабул қилди

Россиялик Наталя Акан Ўрта ер денгизи соҳилидаги Анталя шаҳрига шифокорларнинг маслаҳатига кўра қиз фарзандининг тери касалиги шифо излаб олти йил олдин ташриф буюрган эди.

Аёл у ерда ҳаёти давомида биринчи марта мусулмонларга дуч келди ва динлар, ҳижоб ҳамда бошқа ибодат масалалари бўйича унда саволлар туғила бошлади.

“Мен бу ерда бутунлай ўзгача дин билан танишдим, бизникидан катта фарқ қилувчи ҳаёт тарзига гувоҳ бўлдим. Аёлларнинг нега ҳижоб ўрашлари ва нега бошқача ибодат қилишлари менга жуда қизиқ туюларди. Мен нега Яратган одамларга турли динлар туширгани ҳақида узоқ ўйладим”, - дейди Наталя.

У христианликни, яҳудийлик ҳамда Ислом динини қунт қилан ўргана бошлади. “Мен Ислом дини Аллоҳ таоло томонидан юборилган энг сўнгги дин эканлигини билиб олдим. Тушундимки, Ислом дини фалсафаси менинг қарашларимга жуда мос келар экан. Оқибатда мен Исломни қабул қилдим ва ҳижоб ўрай бошладим”, - давом этади Наталя.

Ундан кейин аёл ҳаётидаги ўзи ва фарзанди учун энг муҳим қарорни қабул қилди. “Қизим шифо топганидан сўнг мен Анталяда қолишга қарор қилдим. Шунингдек, Қуръони Каримни араб тилида ўқишни бошлаб юбордим”, - деб қўшимча қилди.

 

Абдулатиф Иргашев таржимаси

back to top