БМТ Бош котиби Сребреницадаги мусулмонлар қирғин қилинганлигини тан олишга чақирди

БМТнинг Бош котиби Антониу Гутерриш Сребреницадаги фожеали ходисаларнинг 22 йиллигида Босния анклавида содир этилган мусулмонлар геноцидини тан олишга ва келажагакда бундай фожеаларга йўл қўймасликка чақирди.

"11 июлда БМТ ташкил бўлгандан буён Европада рўй берган энг берахм бўлган Сребреницадаги хунрезликка 22 йил тўлади" – деб Бош котиб баёнотида ёритилди.
Бу фожеадан хулоса чиқариш зарур деб таъкидлади.
"Келажакда бу каби вахшийликларга йўл қўймаслик учун биз ўтмишга тик қарашимиз керак ва шу жиноятлар бўлиб ўтганлигини ҳамда улар содир этилишида бизнинг ўрнимиз хам борлигини тан олишимиз керак" - деб урғу берди у.
БМТ шундан бери ўз хатолари устида ишлашни жадал суратларда олиб бораяпти ва бўлиб ўтганлар учун масъулиятдаги ўзининг хиссасини эътироф этади.
1995 йилнинг июл ойида БМТ томонидан "хавфсизлик худуди" деб эълон қилинган мусулмонлар анклавида Босния серблари 8 000 яқин мусулмонларни ўлдирдилар. У ерда жойлашган Голландия тинчикпарвар кучлари хунрезликнинг олдини олишмади.
2007 йил 8 февралида Халқаро суди мусулмонларни ёппасига ўлдирилишини геноцид деб эътироф этган. Сербия томони жиноят фактини инкор этмаган холда бу харакатлар сербларни мақсадли қирғин қилингалигига жавоб бўлган деб таъкидлади.

back to top