АҚШ Қатар можаросининг “асл” сабабини маълум қилди

Араб дунёсида дипломатик можаро пайдо бўлишига 2013-2014 йилларда Форс кўрфази давлатлари билан тузилган баъзи бир битимларнинг Қатар томонидан бузилиши сабаб бўлган.

Бу ҳақида Америка CNN телеканали ҳабар берди. Гўёки Қатар томонидан бузилган илк битим 2013 йил 23 ноябрга тўғри келмоқда. Ушбу Саудия Арабистони қироли, Қатар ва Қувайт амирлари томонидан имзоланган хужжатда Форс кўрфази давлатларининг ички ишларига аралашиш ҳамда Миср ва Ямандаги қуролли тўқнашувларни қўллаб – қувватлаш тақиқланиши айтилган эди. Хужжатда шунингдек Мисрда фаолият юритувчи “Мусулмон биродарлар” террористик уюшма гуруҳини молиявий қўллаш тақиқланиши алоҳида таъкидланган эди. Иккинчи хужжат эса Бахрайн ва БАА томонидан 2014 йили 16 ноябрда имзоланган. Бу хужжатда тахминларга кўра, Доха Мисрнинг қонуний хукумати билан “ўчакишиш” учун Қатарнинг “Ал – Жазира” телеканалидан фойдаланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 5 июнь санасида Саудия Арабистони, БАА, Бахрайн ва Миср давлатлари Қатар билан дипломатик алоқалари узилганлигини маълум қилган эдилар.

back to top