Франция Қатарга қўйилган чекловларни олиб ташлашга чақирди

Франция ҳукумати араб давлатлари томонидан Қатарга нисбатан қўйилган чекловларни олиб ташлашга чақирди.

«Франция оддий аҳоли ҳаётига муаммолар туғдирувчи чораларни тезроқ олиб ташлашга чақиради», дея маълум қилган Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан.
У шундай баёнотини Доҳага қилган ташрифи давомида берган.
Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан бугун Саудия Арабистонига бориши, эртага Кувайт ва БААга ташриф буюриши кутилмоқда.

back to top