Франция президенти Фаластинни мустақил қилишга чорлади

Франция президенти Фаластинни мустақил қилишга чорлади

Якшанба куни Франция президенти Эммануэл Макрон узоқ вақт давомида ечими топилмаётган Исроил ва Фаластин ўртасидаги масалани иккитомонлама хал этиш мақсадида музокараларни янгилашга чорламоқда.

Макрон, бундан аввалги харакатлар зое кетганига қарамасдан можарони ечиш учун Франция бор дипломатик куч – қудратини сарфлашга тайер эканлигини таъкидлаб ўтди.

“Мен Қуддус шаҳрида жойлашган пойтахтга эга Фаластин ва Исроил барча тан олган чегараларда жойлашган иккита давлатга тегишли қарор топиш мақсадида Исроил ва фаластинликлар ўртасида музокараларни қайтадан бошлащга чорлайман”, - деб Al Arabiya Макроннинг сўзларини баён қилди.

Шунингдек Франция президенти Исроил томонидан ноқонуний равишда қурилаётган қишлоқлар барча тичлик музокаралари ва мақсадларни барбод қилиши мумкинлиги ҳақида ҳам огоҳлантирди.

Ўз навбатида Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху “Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш” фикрига қўшилишини, аммо Макроннинг иккитомонлама ечими ҳақидаги фикрига қарши эканлигини билдириб, Исроил хукумати Фаластинни давлат сифатида мутлақо тан олмаслигини таъкидлади.

back to top