Қирғизистоннинг Ўш шаҳри яқинидаги Япалоқ қишлоғида спиртли ичимликларни сотиш ман қилинди.

Бундай қарор қишлоқ бошқаруви ўтказган мажлисда, қишлоқнинг барча фуқаролари томонидан бир овозда қабул қилинди.

Қишлоқ дўконларидан 400.000 сўмлик (Қирғизистон сўмида) ароқ сотиб олиниб, атайин ахлатга ташлаб, йўқ қилинди. Аллоҳ таоло бу қишлоқ аҳлидан рози бўлсин.
Афсуски, бу хайрли ишга даҳшатли фожеа сабаб бўлди. 83 ёшли чол ичиб келиб, кампирини ўлдириб қўйди. Спиртлик ичимлик сабабли қотиллик рўй берди. Шу сабаб қишлоқ аҳли бундай ичимликларни йўқ қилишга киришди.

back to top