Исроиллик ота ўз қизини Ислом динини қабул қилмоқчи бўлгани учун ўлдирди

Исроилда Ислом динини қабул қилмоқчи бўлган қизини ўлдирган отанинг устидан жуда “ шов – шувли” суд жараёни олиб борилмоқда.

17 – ёшли Генриетта Карра мактаб битирув кечасидан сўнг ўз уйининг ошхонасида Рамла туманида ўлик топилди.
Sputnik News га таяниб IslamNews ҳабар беришича, терговчилар қизни муслима бўлиш ниятига кўникаолмаган 58 ёшли отаси ўлдирган.
Ўлимидан икки хафта аввал Генриетта уйидан қочиб кетиб, ҳозирда Исроил қамоқхонасида ўтирган севгилиси фаластинлик бир йигитнинг онасини уйида беркинган.
Ходисадан икки кун олдин ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари ҳодимлари қочоқ қизни насроний ота – онаси билан вазиятни ҳал этиш учун учраштириб қўйган эдилар. Аммо хукумат аралашиши ҳам қизчани бу қисматдан қутқараолмади – ғазабга тўлган отаси қизга уч маротаба пичоқ урган, Генриетта шу захоти ҳаётдан кўз юмган.

back to top