Араб давлатлари Қатарга қўйилган талабларни енгиллаштиришди

Араб давлатлари Қатарга қўйилган талабларни енгиллаштиришди

Саудия Арабистони, БАА, Бахрайн ва Миср Қатарга қўйилган талабларни сезиларли даражада “юмшатдилар”: маълум бир қисмидан мутлақо воз кечдилар, қолганларини эса ҳеч қандай мухлатсиз бажаришга чорладилар.

Эндиликда рўйхат 13та эмас, балки 6та талабдан иборат. Рўйхатдан Al Jazeera телеканалини ёпиш ва “исломий ташкилотлар” аъзоларини мамлакатдан қувиш каби шартлар олиб ташланди.
“Албатта биз ҳам муроса қиламиз, аммо қолган 6та бўлимга нисбатан ҳеч қандай муроса ҳақида гап бўлиши мумкин эмас”, - деган Саудия Арабистонининг БМТ вакили Абдалла Муаллимининг сўзларини РИА Новости келтирмоқда.
Айна пайтда Қатар ҳукумати араб давлатлари жаҳон ҳамжамияти босими юзасидан бундай имтиёзларга бораётганларини таъкидлаб ўтди.

back to top