Саудия Арабистонида хуқуқбузар шаҳзодани хибсга олдилар

Саудия Арабистонида хуқуқбузар шаҳзодани хибсга олдилар

Саудия Арабистонида фуқароларга нисбатан бир неча маротаба хуқуқбузарлик қилган қирол оиласи аъзоси хибсга олинди.

Arab News ҳабар беришича, шаҳзода бин Абдулазиз бин Мусаид бин Сауд бин Абдулазиз Ас-Сауд Ар – Риёд полицияси томонидан қирол Салмоннинг шахсий буйруғи билан қўлга олинди.

Шу кунларда интернет тармоғида қироллик оиласи аъзоси бир фуқарони оғзаки ва жисмонан хақорат қилаётгани тасвирга туширилган видеоролик пайдо бўлди, бу қариндошлик ришталарига қарамасдан қиролнинг ғазабини келтирди.

Қирол Салмон барча жабрланувчилар сўроқ қилинмагунича гумондор шахсларни, жумладан, шаҳзодани озодликка чиқармасликни буюрди.

Саудияликларнинг аксарияти қиролнинг безори – шаҳзодага нисбатан кўрган одилона чорасидан қувондилар.

Бу қироллик оиласидаги илк жиноий жавобгарликка тортилиш ҳолати эмас, ўтган йили октябр ойида шаҳзода Турки бин Сауд бин Турки бин Сауд Ал-Кабир Саудия фуқаросини ўлдирганлиги туфайли жазога тортилган эди.

back to top