Таиландлик генерал рохинья мусулмонларига қилган муносабати учун хибсга олинади

Таиландлик генерал рохинья мусулмонларига қилган муносабати учун хибсга олинади

Бангкок суди генерал Манус Конгпанни порахўрлик ва муҳожирларга ёмон муносабатда бўлганлиги учун 27 йиллик қамоқ жазосига ҳукм чиқарди.

Тергов ишлари 2015 йилда Сонгкхла вилоятида оммавий инсонлар, асосан рохинья мусулмонлари кўмилган қабристон топилганидан кейин бошланди.
Контрабандачилар одамларни Мьянма ва Бангладешдан Таиландга ўтказганлар. Конгпаннинг вазифаси Таиландга ноқонуний равишда кириб келган муҳожирларни экстрадиция қилиш бўлган. Унинг буйруғи билан харбийлар одамларни моторсиз, елкан ва эшкаксиз қайиқларга ўтказиб юборишган, бунинг натижасида муҳожирларнинг аксарияти йўлда ҳалок бўлган.

Ушбу жиноятга алоқадорликда гумонланган 62 шахс судланди.

Генералнинг ўзи эса муҳожирларга бундай муносабатда бўлганлигини мутлақо инкор этмоқда. Унинг сўзларига қараганда у “муҳожирларга ёрдам беришга харакат қилган ва ўз хисобидан уларни сув ва озиқа билан таъминлаган”.

Рохинья мусулмонлари Мьянманинг ғарбий туманларида яшайдилар. Мусулмон бўлганликлари боис, бирмалик буддистлар томонидан сиқувларга учраб қўшни давлатларга кўчишга мажбур бўладилар.

back to top