Австралияда Қуръонни вирус деб атаган пасторга нисбатан жиноий иш очилди

Австралиянинг Баптист Озодлик черкови пастори Кейт Пайперга нисбатан тергов ишлари бошланди.

У даъватларининг бирида “Қуръон – мусулмонлар онгини захарловчи вирус” деб таъкидлага. Ушбу Ислом динини қораловчи видео – лавхасини Youtube ижтимоий тармоғига жойлаган. Ушбу видео – лавха юзлаб интенет фойдаланувчиларини, нафақат мусулмонлар,балки бошқа дин вакилларининг норозичиликларига сабаб бўлди. Қизиғи шундаки, руҳоний нафақат ислом дини балки умуман олганда маданий хилма – хилликни қоралаган, унинг фикрича у болалар мусулмон бўлишларига сабаб бўлмоқда.
Бир нечта инсон Австралия Таълим Вазирлигига шикоят аризаси ёздилар, чунки ушбу черков мамлакат мактабларига диншунослик фанидан ўқув дастурларини чоп этиш билан ҳам шуғулланади. Фаолларнинг фикрига кўра, бу каби исломофоб баёнотлар қилишга журъат этган диний муассасаларни мактаб таълимига яқинлашишларига йўл қўйиш мумкин эмас.

back to top