Рим папаси Қуддусда очиқ мулоқот қилишга чорлади

Рим папаси Франциск Қуддусдаги можаролардан хавотирда эканлигини билдирди ва ушбу можаро бартараф этилиши учун ибодат қилишга чорлади.

Ватинкадаги Авлиё Пётр майдонидаги чиқишида у Қуддусда содир бўлаётган хар бир воқеани қунт билан кузатаётганини айтиб ўтди. “ Мен вазминлик ва очиқ мулоқотга эхтиёж борлигини хис қиляпман. Сизларни ҳам мен билан биргаликда Роббимдан барчани қалбига ярашиш ниятини солишини сўраб дуо қилишга чорлайман”, - деди у.
Эслатиб ўтамиз,полиция билан тўқнашув оқибатида дам олиш кунлари Қуддуснинг шарқий қисмида тўрт нафар фаластинлик ҳаётдан кўз юмди. Ўнлаб инсонлар жарохат олди. Вазият тиғизлашишига Эҳром тоғига киришда металлодетекторлар ўрнатилиши асос бўлди. Уларни жангарилар икки нафар исроиллик полициячига ўқ узганидан сўнг ўрнатишган эди.

back to top