Насронийлар Байтлаҳмда мусулмонларни қўллаб – қувватлаш акциясини ўтказдилар

Байтлаҳм маҳаллий ахолиси фаластинлик мусулмонларга ҳамдардлик билдириш акциясини ўтказди. Масжидул Ақсо ҳимоясига уюштирилган тадбир "Рождества Христова" мақбараси олдида бўлиб ўтди.

“Фаластинлик насронийлар ва мусулмонлар бир халқ бўлганмиз ва бир халқлигича қоламиз, миллатнинг бойлиги саналган Қуддуснинг хар бир муқаддас мажмуасини химоя қиламиз”, - дейди намойиш қатнашчиларидан бири Жалол Бурхум. Эслатиб ўтамиз, Қуддуснинг тарихий қисмидаги вазият тобора тиғизлашиб бормоқда. Дам олиш кунларида тўқнашувлар натижасида тўрт нафар фаластинлик ҳаётдан кўз юмди, ўнлаб инсонлар жарохатланди. Ўтган жума куни Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос “Исроил билан алоқалар хар томонлама музлатилганлиги” баён қилди.

back to top