Logo
Print this page

МДҲ давлатлари террорчилар рўйхатини бирлаштириб ягона террорчилар рўйхатини тузмоқда

МДҲ давлатлари ўзаро террорда гумондор шахслар рўйхати билан алмашишга қарор қилдилар.

Аслида бу ягона база ташкил этишдир. Бу ҳақида Қирғизистон хукумати қошидаги давлат молиявий разведка хизмати ташкилий – хуқуқий бўлими бошлиғи  Чингиз Кененбаев ҳабар берди. “ Халқаро терорризмга қарши кураш ҳамкорлиги доирасида жиддий қадамлар ташланди. Биз МДҲ худудида террорга қарши курашда кучларимизни бирлаштириш учун террорчилар рўйхати билан танишибуларни бирлаштиришга қарор қилдик”, - деб Кененбаев сўзларини РИА Новости келтирмоқда. Ушбу баёнотни МДҲ давлатларининг оммавий йўқ қилиш қирғин қуроли ва терроризмни молиялаштиришга, ҳамда жиноий даромадни легаллаштиришга қарши кураш доирасидаги бугун Минск шаҳрида бошланган эксперт гуруҳи кенгашида сўзлади. Унинг сўзларига кўра, террорчилар рўйхатини тан олиш тегишли икки томонлама ва кўп томонлама келишувлар орқали бўлиб ўтади. Мисол учун, шу каби келишув Россия ва Қирғизистон ўртасида тузиб бўлинди.

Latest from Администратор

Islom.uz © 2003-2018 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда манзилимиз кўрсатилиши шарт!
Ислом.уз порталидан бошқа манбалардан олинган маълумотларнинг ҳаққонийлиги
ва мақбуллигига муаллифлар масъулдир.

Рейтинг@Mail.ru Яндекс.Метрика