Доҳа анти – террор қонунчилигига ўзгаришлар киритди

Доҳа анти – террор қонунчилигига ўзгаришлар киритди

Қатар хукумати анти – террор қонунчилигини ўзгартириш ҳақида қарор қабул қилди.

Мамлакат амири шайх Тамим ибн Ҳамад Тани пайшанба куни 20 июл санасида тегишли фармонни имзолади. Фармонда, жумладан, “террорчи”, “террористик акт”, “террористик ташкилотлар”, “активларни музлатиш” ва “терроризмга ҳомийлик қилиш” каби терминлар киритилган.
Qatar News Agencyга ҳавола қилган ҳолда Дойче Велле (DW) ҳабар беришича, амир имзолаган фармон расмий пресса орқали тақдим этилганидан сўнг кучга киради.
Шайх Тамим ибн Ҳамад Тани 11 июл куни Қатар ва АҚШ ўртасида “терроризмга ҳомийлик қилиш”га қарши кураш меморандумини имзолаганидан сўнг ушбу фармонни чиқарди.
Маълумки, жорий йилнинг 23 июн санасида Саудия Арабистони, Бахрайн, БАА ва Миср Қатарни экстремизмни қўллаб – қувватлашда айблаб ултиматум эълон қилган эдилар. Қатарга қўйилган талаблар қуйидагича: мамлакатдан Туркия харбийларини чиқариб ташлаш, Эрон билан алоқаларни узиш, “Ихвон” ва ИШИД уюшма гуруҳини қўллаб – қувватлашни тўхтатиш ҳамда Al Jazeera телеканалини ёпиш. Эвазига ушбу 4 та давлат мамлакатга июн ойининг бошида қуйилган эмбаргони бекор қилишни ваъда қилган. Қатар ўз навбатида терроризмни қўллашга оид айбловларни инкор этиб, Ар – Риёд ва унинг иттифоқчилари талабларини бажаришдан бош тортмоқда.

back to top