Масжидул Ақсо: Жума намозига бориш ўлимга тик боқиш билан баробар

Исроил хукумати Ал – Ақсо масжидига киришни чеклаб қўйди...
Қуддусдаги вазиятга шахсан Чечен Республикаси президенти Рамзан Қодиров аралашишга қарор қилди.

Чечен ОАВ республика раҳбарининг очиқ мулоқотга доим тайёр эканлиги ва тинчлик тарафдори эканлигини билдириб сўнгра “биз мусулмонларнинг хис – туйғулари билан ўйнашга йўл қўймаймиз” деб баён этган нутқини тарқатмоқдалар.
Муаммо юзага келишига Ислом динида учинчи ўринда турувчи муқаддас маконга кириш чегараланиши сабаб бўлди. Анъанага кўра Ал – Ақсо мажмуаси Қуддус ҳамжамияти назорати остида эди. Бу хаттоки 1967 йилда яҳудийлар ушбу мажмуа жойлашган Қуддуснинг шарқий қисмини босиб олганларида ҳам ўзгармаган эди. Мусулмонлар ва яҳудийлар ўртасидаги келишувга биноан: биринчи Йиғи девори, сўнг масжид бўлган. Яҳудийлар Масжидул Ақсога фақат сайёх сифатида киришлари мумкин бўлган, бир вақтлар полиция ушбу мақомни сақлаб қолинишини назорат қилар эди.
Фаластинликлар бошқа қуроллари йўқлиги боис пичоқлардан фойдаланадилар деб хисобланар эди, аммо ўтган хафта масжидни қўриқловчи полицияга ҳамла қилганлар яхшигина қуролланган эди. Айнан шу омил фаластинликларда бу фитна эканлиги ҳақидаги фикрлар туғилишига сабаб бўлди.

Нима бўлганда ҳам, ҳамла қилганлар икки нафар аскарни ўлдирди ва натижада ўзлари ҳам ўлдирилдилар, хукумат эса дарҳол масжидга киришни таъқиқлаб қўйди. Ўлдирилган икки аскар яҳудий ҳам, мусулмон ҳам эмас друзлардан эканлиги аниқланди.
Хафта давомида хукумат орасида қизғин тортишувлар бўлди. Умуман олганда нафақат хукумат, балки бутун дунё бўйлаб. Барча, Саудия Арабистонидан тортиб АҚШгача ким ошкора, ким эса пинхона Исроилдан мусулмонларни ғазаблантирмасликни талаб қилди. Рамзон Қодиров ҳам бунга ўз хиссасини қўшди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, у сиёсий нуқтаи назардан бу ишни жуда яхши уддалади, кўпчилик халқаро сиёсий “ўйичилар” билан, жумладан, авваллари уни “Чечен бесоқоллари” мавзусида мазах қилганлар билан ҳамжиҳатликда бўлди.
Қодиров Қуддусдаги Масжидул Ақсонинг Исроил хукумати томонидан ёпилиши фитнанинг ўзгинаси эканлигини таъкидлади.

Табиийки, республика ҳудудида барча, Чечня муфтийсидан тортиб, маҳаллий яҳудийлар ҳамжамиятигача Қодировни қўллаб – қувватладилар, бу ўз навбатида Чечен Республикасидаги диндошларини устидан Исроиллик яҳудийлар кулишига сабаб бўлди.
Афсуски, Чечен Республикаси раҳбарининг сўзлари Саудия Арабистони ва АҚШ президентлари сўзларидан ортиқ таъсир кўрсата олмади. Исроил хукумати жума намозига фақат ёши 50дан ошган мусулмонлар ва фақатгина металлодетекторлар орқали киритилиши ҳақида қарор қабул қилди.
Мусулмонлар ушбу қарорни огоҳлантириш сифатида қабул қилдилар: Ал – Ақсони улардан тортиб олишмоқда. Қуддус муфтийси ушбу талабларга кўнмасдан , масжидга кирмай жума намозини Эски шаҳарнинг кўчасида ўқишга чорлади. Оқибатда ибодат қилаётганларга полиция ҳужум қилди.
Ўтган жума натижалари: 4 нафар мусулмон ўлдирилди, 30- 50 нафари жароҳатланди. Қарши томонда 4 нафар жароҳатланди, ўлдирилганлар йўқ.
Безовталанарли жойи шундаки, ўлдирилганларнинг ҳаммаси ҳам полиция билан тўқнашув натижасида ҳалок бўлган эмас. Биринчи бўлиб 17 ёшлик йигит исроиллик томонидан ўлдирилди. Муҳими, жабрланувчи қуролланган яҳудийни бирон бир харакати билан ғазаблантиргани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Маҳаллий ОАВ қотилни “илгари фаластинликлар томонидан жабраланган” деб оқладилар.

back to top