“Қуддус - кесиб бўлмайдиган қизил чизиқдир”

Ислом динининг учинчи муқаддас даргоҳи Масжидул Ақсо жойлашган Қуддус шаҳри кесиб бўлмайдиган “қизил чизиқдир”. Бу ҳақида якшанба куни Араб давлатлари лигаси бош котиби Аҳмад Абул Ғойт баён қилди.

Унинг сўзларига қараганда, “арабларнинг назарида Қуддус на араблар, на мусулмонлар унга тажовуз қилганликларини қабул қилаолмайдиган ва кесиб ўтиб бўлмайдиган “қизил чизиқ”дир”. Аҳмад Абул Ғойт Исроилни фаластинликларга қарши зўравонлик қилиб “олов билан ўйнашаётгани, араб давлатлари ва бутун ислом дунёси билан жиддий можаро келиб чиқариши мумкин эканлиги” ҳақида огоҳлантирди.
Исроил хукуматининг харакатлари Араб давлатлари лигаси бош котиби фикрига кўра, “муқаддас шаҳарга янги мақом беришга интилишдир”. Унинг нуқтаи назарида “ушбу харакатлар нафақат фаластинликларга қарши, балки бутун араб халқи ва мусулмонларнинг туйғуларини оёқ ости қилишдир”.
Қуддусдаги вазиятни муҳокама қилиш учун режалаштирилган Араб давлатлари лигаси Ташқи ишлар вазирлиги Кенгашининг фавқулотда мажлиси 26 июл санасида бўлиб ўтди. Маълумотларга кўра, ТИВ раҳбарлари мажлисида ягона муаммо – Қуддусдаги, жумладан, Ислом дининг учинчи муқаддас макони Масжидул Ақсо атрофидаги вазиятнинг жиддийлашиб бораётгани музокара қилинди. Вазирлар “Исроил хукуматининг фаластинликларга нисбатан қилаётган тажовузлари”га қарши умумий муносабат билидиришга харакат қилишлари таъкидланмоқда.

back to top