Масжидул Ақсо: Исроил чекинишга мажбур бўлмоқда

Нетаняху ҳукумати Ислом дунёсининг катта босими остида Масжидул Ақсога қўйилган чекловларни олиб ташлашга овоз берди.

Кўпчилик тарафидан қабул қилинган, қарорига кўра, эндиликда мусулмонларнинг учинчи муқаддас маконига қўйилган металлодетекторлар ва кузатув камералари олиб ташланади. Эслатиб ўтамиз бир кун аввал Исроил ҳукумати металлодетекторларни кузатув камераларига ўзгартиришга рози бўлган эдилар. Аммо мусулмонлар ушбу қарорни инкор этган эдилар. Натижада, муросасиз босим туфайли Исроил ҳукумати барчасини ўз ҳолига қайтаришга мажбур бўлди.
Ушбу қарорга уч вазир қаршилик билдирди: Нафтали Беннет ва Аелет Шакед “Яҳудийлар уйи” партиясидан, ва Зеэв Элкин “Ликуд” партиясидан.
Кнессет (парламент) ва “Яҳудийлар уйи” партияси депутати Бесалел Смотрич ушбу қарорни “террорга оммавий равишда таслим бўлиш” деб баҳолади.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, кичик бўлсада, аммо рамзий маънода жуда муҳим бўлган мусулмонларнинг бу ғалабаси кўплаб омиллар туфайли содир бўлди.
Биринчидан, фаластинликларнинг мардлиги, улар бунга қонлари ва жонлари эвазига эришдилар. Улар бўлмаганда ушбу нарсалар ҳам бўлмас эди.
Иккинчидан, қатор мусулмон давлатлари раҳбарлариниг босими туфайли. Қўпчилик мусулмон давлатлар раҳбарлари мусулмон жамиятига бефарқлар дейишни қанчалик хуш кўрсада, аслида доим ҳам бундай бўлавермайди.
Хусусан, ОАВ орқали алоҳида сўзланаётган, эскпертлар фикрига қараганда муҳим рол ўйнаган Иордания раҳбарияти харакатларини ҳам четда қолдириб бўлмайди. Ушбу давлатдаги Исроил элчихонасида содир бўлган можародан сўнг ушбу элчихонанинг фаолиятини мутлақо Ал – Ақсодаги вазият билан боғлаб қўйдилар. Туркия ҳам ўз навбатида қатъий қадам ташлади, агар мусулмонларга Масжидул Ақсога кириш маън этилса, у ердаги яҳудийларга синагогага кириш ҳам тақиқиланиши масаласини кўтарди.
Учинчидан, Исроил хукуматига босим ўтказган халқаро ҳамжамиятининг ўрни ҳам катта бўлди.
Шундай қилиб, мусулмонлар чин дилдан истасалар, бу каби муҳим масалаларда ҳам мақсадларига етишларини намоён қилдилар.

back to top