Исроилнинг "қора" рўйҳатига имомлар, раввинлар ва рухонийлар тушди

5 нафар дин пешвоси Исроилнинг “қора” рўйҳатига киритилди ва ушбу мамлакатга кириш имкониятлари чекланди. Янги қонунга биноан, ушбу қамал қилаётган мамлакатга бойкот эълон қилишни даъват қилувчи шахсларни давлатга кириши маън этилади.

The Guardian ҳабар беришича, Ташқи ишлар вазири Арье Дери рўйхатдаги 5 нафар дин пешволари Исроилга нисбатан бойкот ва санкциялар қўйилишига ҳамда инвестицяларни қайтариб олишларига харакат қилувчи фаоллардандир, деб баён қилди.

Ушбу янги қонун март ойида қабул қилинган эди, аммо эндигина кучга кирди. Исроилга киришлари таъқиқланган дин арбоблари "Иудейский голос за мир", "Американские мусульмане за Палестину" ва "Пресвитерианское братство мира" каби ташкилотларнинг вакилларидир. Ушбу ташкилотлар Исроилга иқтисодий бойкот ўрнатиш тарафдорилиги билан таниқлидир.

Кириши тақиқланганлар рўйхати раввин Алисса Вайз киритилган, у Ғарбий соҳилдаги хуқуқ ҳимоячилари олдига кетаётган эди. Уни АҚШдан Lufthansa авиакомпанияси рейсига янги Исроил қонунига таяниб ўтказмадилар.

back to top