Мисли кўрилмаган воқеа: Масжид имоми шаҳар полицияси раҳбари этиб тайинланди

Филиппиннинг Марави шаҳрида, ИШИД байроқлари остида қуролланган жангариларнинг тез – тез такрорланаётган хужумидан сўнг кутилмаган қарор қабул қилинди.

GMA News Networkга ҳавола қилган ҳолда IslamNews ҳабар беришича, сўнги икки ой давомида террорчилар қўлидан 500 нафар аҳолиси ҳалок бўлган шаҳарга, масжид имомини шаҳар полицияси раҳбари қилиб тайинладилар.
Ушбу лавозимга расмий равишда Ибро ҳожи Мухсир, Филиппин имомлар Кенгаши раиси тайинлади.
“Биз полиция раҳбари Мухсирдан маънавий ва стратегик қобилиятларни уйғунлаштириб, анъанавий ва шу билан бирга инновацион кўринишдаги маъсулият билан иш юритишидан умид қиламиз”, - деб Филиппин ИИВ вакили ушбу ажойиб қарорни изоҳлади.

back to top