Саудия Арабистони Қирғизистонда 16та мактаб қуришни режалаштирмоқда

Қирғизистонда Саудия Арабистони хисобига қурилган 16та мактаб очилади. Саудия Тараққиёт Жамғармаси Қирғизистон худудида 16та мактаб қуради.

Жорий йилнинг 17 май санасида Қирғизистон Республикаси ва Саудия Тараққиёт Жамғармаси ўртасида давлат мактаблари қурилишига тегишли келишув имзоланди. Келишувни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни республика президенти Алмазбек Атамбаев имзолади. Ҳужжатга бириктирилган изоҳга кўра, лойиҳанинг мақсади – таълим соҳасини ривожлантириш, мамлакатдаги таълим хизматларига бўлган эҳтиёжни қондириш, ҳамда йилдан йилга ортиб бораётган ўқувчилар сонини хар хил туманларда янгидан янги матаблар қуриш орқали ўқув ўринлари билан таъминлашдир. Келишувга кўра, давлатнинг кўплаб туманларида жами 16та, 150тадан 550тагача ўқувчиларни ўқитишга мослаштирилган ва янги ўқув жихозлари билан таъминланган мактаблар қурилиши режалаштрилган.

back to top