Саудия Арабистони Ташқи Ишлар Вазирлиги: «Қатар бизга уруш эълон қилди”

Қатар томонидан Маккага (Ҳаж) зиёратини байналминаллаштириш ҳақидаги талаби қиролликка нисбатан “уруш эълон қилиш” сифатида баҳоланди.

Бу ҳақида Саудия Арабистони ТИВ раҳбари Адел Ал –Жубайр баён қилди, деб “Al Arabiya” ҳабар берди.
“Қатарнинг муқаддас даргоҳларни байналминаллаштириш ҳақидаги талаби қироликка қарши уруш эълон қилишдир”, - дейди вазир.
Унинг сўзларига кўра, Саудия Арабистони “муқаддас жойларни байналминаллаштириш устида иш олиб бораётган”ларнинг барчасига жавоб қайтаришга хақлидир.
Аммо ҳеч қаерда, ҳақиқатдан ҳам Доҳа ушбу талабни қўйгани ҳақида расмий маълумот аниқланмаган.
Аввалроқ, Бахрайн ИИВ вазири Халед бен Аҳмад Ал Халифа Қатар террорчиларга ҳомийлик қилишни тўхтатса Саудия Арабистони, БАА, Бахрайн ҳамда Миср у билан мулоқотга чиқишга тайёр эканликлари ҳақида маълум қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 июн санасида Саудия Арабистони, БАА, Бахрайн ва Миср Доҳа билан дипломатик алоқаларни узганлиги, умуман олганда Қатар билан барча алоқалари узилганлиги, ҳамда унга нисбатан террорга ҳомийлик қилиш ва уларнинг ички шларига аралашишликда айблаётганини эълон қилган эди. Кейинчалик ушбу қарорга бошқа қатор давлатлар қўшилган эди. Қувайт можарони бартараф этиш учун воситачилик қилди.
Қатарга нисбатан 13та талабдан иборат рўйхат тузилди. Жумладан, “Ал Жазира” телеканали фаолиятини тўхтатиш, Туркия харбий базасини ёпиш, Эрон билан алоқани узиш ва террористик уюшма гуруҳларни молиялаштиришни тўхтатиш. Доха ўз навбатида ушбу айбловларни асоссиз деб изоҳламоқда.

back to top