Al Arabiya: Исроил харбийлари Масжидул Ақсодан муҳим ҳужжатларни ўғирлашди

Қуддуснинг Ал – Ақсо масжидидан муҳим ҳужжатлар ғойиб бўлди. Бу ҳақида Қуддус Халқаро Маркази раҳбари Хассан Хатерга ҳавола қилган ҳолда Al Arabiya хабар бермоқда.

Хатернинг сўзларига қараганда, ушбу ҳужжатларнинг йўқолиши “Қуддус учун ҳақиқий фалокат”га айланиши мумкин, сабаби шундаки, ғойиб бўлган ҳужжатлар Қуддуснинг тарихий қисмидаги мусулмонларнинг мулкини бошқариш, ҳамда Исломий вақфга эгалик ҳуқуқига таалуқлидир. Хатернинг фикрича, ҳужжатлар йўқолишида Исроил харбийларининг “қўли бор”. Айни пайтда, Қуддус Халқаро Маркази Исроил хукумати ушбу ҳужжатлар орқали мусулмонларга сезиларли зарар келтирувчи манипуляциялар қилиши мумкинлигидан ҳавотирга эканликларини таъкидлади. Маълум бўлишича. Йўқолган ҳужжатлар орасида мулк эгаларининг имзолари қўйлган ҳужатлар ҳам бор.

back to top