Туркияда янги “Ал – Азхар” пайдо бўладими?

Yeni Şafak сайти шу кунларда Туркия хукумати Янги Жаҳон миқёсидаги Ислом университети ташкил этишни режалатираётганлиги ҳақидаги мақолани сайт фойдаланувчилари эътиборига ҳавола этди.

Янги университет Мисрнинг “Ал – Азхар” университети, Саудия Арабистонининг “Умм ал – Қура” университетлари даражасида бўлиши ҳамлда Туркияни жахон ислом илми марказига айлантириши лозим.
Хабар берилишича, университетда таълим бериш учун 100 нафарга яқин жаҳон миқёсидаги ислом олимлари жалб қилинади. Уларга Алеппо ва Дамашқдан келиб Туркияда паноҳ топган суриялик олимлар асос бўлади.
Таълим араб, турк ва инглиз тилида амалга оширилади. Устувор йўналишлар – фиқх(ислом ҳуқуқшунослиги), Ҳадислар ва пайғамарлар тарихи бўлади.
Университетнинг очилиши 2019 – 2020 йилларга мўлжал қилинмоқда. Олийгоҳда минглаб талабалар тақсил олишлари мумкин бўлади, уларнинг эҳтиёжларини юзлаб техник персонал вакиллари (уқитувчиларни хисобга олмаган ҳолда) таъминлайди.
Университет ташкилотчилари жаҳон миқёсидаги ислом олимларини етиштиришни, улар эса ўз навбатида жамиятда хосил бўлаётган уюшма гуруҳлар ва зарарли иллатларга қарши курашишларини мақсад қилмоқдалар.
Эслатиб ўтамиз, Туркия хукумати “Ал – Азхар” университетига ўхшаш университет ташкил қилиш ташаббусини 2014 йилда эълон қилган эди. Бунга талаб ортиб борсада, амалда ижро этишга навбат келмаган эди.
Албатта, сунна дунёсида сиёсий капитал тўплай олган Туркия хукуматининг жаҳон миқёсида ислом таълим маркази ташкил этишга имкониятлари мавжуд. Ушбу университет сиёсий нуқтаи назардан “Ал – Азхар” мақомига тенг келса, кадрлар нуқтаи назаридан эса уруш туфайли йўқ бўлиб кетган Сурия диний мактабини ўрнини босиши мумкин.
Шундай қилиб, вазият Туркия хукуматининг сиёсий иродасига боғлиқдир.

back to top