Йирик араб давлатлари Туркия хизматларидан воз кечдилар

Қатарга бойкот эълон қилган 4та араб давлати Доха можаросини бартараф этишга харакат қилган Туркия ва АҚШ давлатлари хизматларидан воз кечдилар.

Бахрайн Ташқи Ишлар вазирлиги Бош вазири Халед бен Аҳмад ал Халифа якшанба куни Саудия Арабистони, БАА, Бахрайн ва Миср давлатлари шу кунга қадар фақатгина Қувайтни воситачи деб тан олаётганликларини таъкидлаган эди.
“Қувайт амири Сабаҳ Ал Аҳмад Ал Жобир Ас- Сабаҳнинг ролидан ташқари, бошқа роллар йўқ, у бошиданоқ шу ролни эгаллаб келмоқда, ҳамма уни қўллаяпти, бизлар ҳам унинг мувафаққияти умидидамиз”, - деган Бахрайн Бош вазири сўзларини РИА Новости такрорламоқда.
Шу куннинг ўзидаёқ Бахрайнда ушбу 4та давлат ТИВ Бош вазирлари ўртасида мажлис бўлиб ўтди, натижада улар Қатарга нисбатан қўйилган талабларни қолдиришга қарор қилдилар.
Бундан аввал араб можаросини ҳал этишга қатор давлатлар ёрдам қўлини чўзишга тайёр эканликларини маълум қилган эди. Хусусан, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Қатар можаросини ҳалэтиш мақсадида Форскўрфази давлатлари бўйлаб хизматсафари уюштирган эди. Аввалроқ АҚШ Бош котиби Рекс Тиллерсон ҳам томонларни яраштириш мақсадида ушбу давлатларга ташриф буюрган эди.
Жорий йилнинг 5 июн санасида йирик араб давлатлари Қатар хукуматини террорчиларга хомийлик қилишда ва минтақадаги вазиятни изидан чиқаришда айблаббойкот эълон қилган эдилар.
Яман, Ливия, Малдива, Маврикий,Мавритания, Комор ороллари иттифоқи ушбу бойкотнинг тарафдори бўлдилар. Қатар хукумати эса барча айбловларни инкор этиб, бойкотга мамлакатни четлаштиришга интилиш ва унинг мустақиллигига тажовуз қилиш деб таъриф берди.
Коалиция давлатлари Қатарга 13 бўлимдан иборат талаблар рўйхатини тузган эдилар, Доха ўз навбатида уларни бажаришдан бош тортди. 20 июнда эса ушбу рўйхат янгиланиб, 6та талабдан иборат рўйхатга ўзгартирилди. Янги рўйхатда Эрон билан алоқани узиш ва Туркия харбий базасини мамлакатдан чиқариш каби талаблар олиб ташланган.
БМТдаги Қатарнинг доимий вакили Олия Ал Тани коалиция давлатларининг ушбу қарори “Халқаро ҳамжамиятининг босими” ва ушбу давлатларнинг халқаро майдонда обрўларини сақлашга интилиш натижаси эканлиги, ҳеч қандай “яхши ният ёки допломатик мослашув” эмалигини таъкидлади.

back to top