Қатар можароси: араб дунёсининг синов даври

5 июн 2017 йил санасида бутун дунё информацион агентликлари, 9та араб ва исломий давлатлар – Саудия Арабистони, БАА, Миср, Бахрайн, Ливия, Яман, Малдива Республикаси, Маврикий ва Мавритания Қатар билан дипломатик алоқаларини бузлганликлари ҳақида ҳабар бердилар.

Ҳаво, ер ва денгиз транспорт воситалари терминаллари ушбу мамлакат билан барча алоқаларни мутлақо узиш мақсадида ёпилди.

8 июн куни Саудия Арабистони, Миср, БАА ва Бахрайн террористик ташкилотлар рўйхатини (12 ташкилот ва 59 шахс) кенгайтириб янги чора кўрдилар.

Саудия Арабистони ва Қатар бошчилигида содир бўлаётган араб давлатлари тўқнашувларига асосан Қатар сиёсати нисбатан мустақиллиги ва сиёсий ўрни юксалаётгани бир қанча маротаба сабаб бўлди.

Таниқли тахлилчи ва тадқиқотчилар фикрича ушбу можаронинг негизи ўтган асрнинг 90 йилларида беркинган.

Араб давлатлари ҳамкорлиги Кенгашининг биринчи ўн йиллигида 6та араб подшолиги, жумладан Қатар кирган, ушбу даврда Саудия Арабистони  бирлашманинг энг кучли давлати бўлиб бутунлай уни назорат қилар эди. 

Аммо 90 - йилларда вазият икки фактор туфайли кескин ўзгарди. Австралия мутахассиси Т. Шмидингер ва француз эксперти А. Казеруниларнинг фикрича Саудия Арабистони Қувайтни Ироқ босқинидан қутқаролмай “юзини ўзгартирди”. Бу ўз навбатида Кенгашга кирувчи бошқа давлатларни иқтисодий ва геосиёсий томонлама хавфсизликни таъминлашнинг бошқа йўлларини излашга мажбур қилди.

Бу борада Қатар АҚШ, Туркия ва Эрон билан иккиёқлама муносабатларни мустахкамлаб эпчиллик қилди. Табиийки бу Саудия Арабистонини ғазаблантирди.

Шунингдек 90 – йилларда Қатар газни суюлтиришнинг янги технологиясини муваффаққиятли ривожлантириб жаҳон бозорининг асосий таъминотчисига айланди. Бу Саудия  Арабистони, жумладан унинг қувурлари ва транзитларига боғлиқ бўлмаслик учун шароит яратиб берди. Қувват томонлама мустақиллик сиёсий мустақилликни ҳам таъминлади. Жуда катта молиявий маблағлар ва “Ал – Жазира” телеканалидан фойдаланиб ушбу давлат “Араб баҳори” ва унинг “Мусулмон биродарлар” сиёсий кучига ҳомийлик қила бошлади. Унинг ёрдамида Қатар хукумати нафақат араб дунёси балки Яқин Шарқнинг асосий “актёри”га айланмоқчи бўлди.

Бунинг юзасидан ушбу ташкилот тимсолида ўз ҳалокатларини кўрувчи араб давлатлари билан очиқ қаршиликка кира бошлади. 2013 йил июлда Миср президенти “Мусулмон биродарлар” бошқарувчиларидан бири М. Мурси харбий тўнтариш оқибатида лавозимдан олиб ташланганидан сўнг Қатарнинг ўрни заифлашди. Аммо мамлакат Туркия билан биргаликда Ғазо секторини назорат қилувчи ХАМАС фаластин уюшма гуруҳини қўллаб – қувватлашни давом этди. Шу билан биргаликда Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Миср ва Бахрайн Эронга қарши турган ва Эронни минтақадаги асосий душман сифатида тан олган бир пайтда Қатар Эрон билан нормал муносабатларни сақлаб турарди.

Хозирги пайтда муносабатлар тиғизлашишига 2014 йил мартда Саудия Арабистони, БАА ва Бахрайн Қатардан ўз элчиларини чақириб олганлари сабаб бўлмоқда. Унда Миср атрофидаги келишмовчиликлар ва Қатар томонидан ХАМАС ва “Толибон” уюшма гуруҳларга қилинган очиқ ёрдами можароларда асосий рол ўйнаган. Қатарни 2013 йил 23 ноябр Ар – Риёд Кўрфазнинг араб давлатлари Кенгаши умумий стратегияси доирасида ташқи сиёсатини мослаштириш ҳақидаги декларациясида қайд этилган мажбуриятларини бузганликда айбладилар. Дипломатик можаро 9 ой ичида Қувайт амири воситачилиги ёрдамида ҳал этилди, Қатарни эса “Мусулмон биродарлар” уюшма гуруҳи раҳбарларини мамлакатдан чиқариб юборишга мажбур қилдилар.

Лекин нима учун Қатар атрофидаги вазият айнан 2017 йил июн ойида кескин ёмонлашди? Нима сабабдан Саудия Арабистони, БАА, Бахрайн ва баъзи араб давлатлари бундай кутилмаган қадам ташлашга мажбур бўлдилар? Ушбу саволга жавобни Яқин Шарқ минтақасида содир бўлган жиддий геосиёсий ўзгаришлардан қидириш лозим.

Янги Америка президенти Д.Трамп ва унинг маъмурияти орқали Саудия Арабистони ва БАА хозирги кунда 40та давлатни ўз ичига олган сунний давлатлар “анти – Эрон” коалициясини мустахкамлашга эришдилар. Бунга АҚШ президентининг Саудия Арабистонига ташрифи ва қирол Салмон билан ўтказилган сухбатлар ва араб – исломий саммитга, исломий давлатларни терроризмга чек қўйишга ва Эронни яқин Шарқдаги террорчиларнинг асосий ҳомийси эканлигида айблашга чорлагани катта таъсир кўрсатди. Америка президентининг ушбу харакати “саудит” ва “амирлик”ларга Қатарнинг “ўта мустақил” сиёсатига, айниқса Эрон билан муносабатларига чек қўйишга имкон берди.

Вазиятнинг бу тарзда ривожланиши Кўрфазнинг араб давлатлари ҳамкорлиги Кенгаши доирасидаги келажакдаги жиддий интеграцион жараёнлар ҳақида ўйлашга мажбур қилади. Қатар ҳудудида минтақадаги энг йирик АҚШ харбий базаси -  Ал – Удейд Яқин Шарқдаги АҚШ қумандонлиги ва Харбий ҳаво операциялари маркази жойлашганлигини ҳам унутмаслик керак. Вазиятнинг жиддийлиги манфаатдорларнинг можарони ечиш формуласини топиш учун интенсив ва кўпқиррали музокаралар олиб боришга мажбур қилмоқда. Музокараларнинг асосий қатнашчилари АҚШ давлат Бош котиби Г. Тиллерсон, Саудия Арабистони қироли Салмон, қироллик ташқи ишлар вазири  Адел ал-Джубайр, БМТ бош котиби А. Гуттереш, Туркия президенти Р.Эрдоған ва бошқа етакчи сиёсатчилар. 

22 июнда Саудия Арабистони, БАА, Миср ва Бахрайн Қатарга 13та бўлимдан иборат талаб қўйдилар. Улар Қатарни Эрон билан дипломатик алоқаларни бекор қилишга ва мамлакатадан Эрон армиясининг махсус элита қисми вакилларини мамлакатдан  чиқариб юборишга чорладилар.

Шунингдек Қатар ушбу 4та давлат Саудия Арабистони, БАА, Миср ва Бахрайн собиқ фуқароларини депорт қилиши ва уларнинг фуқароларига фуқаролик беришдан бош тортиши лозим эди.

Шу билан биргаликда, терроризмга алоқадор гумондор шахсларни ошкор қилиши ва хориждаги мухолиф сиёсатчиларни молиялаштириши ҳақида батафсил маълумотларни тақдим этиши керак эди.

Талаблардан яна бири – Қатар “Мусулмон биродарлар”, “Хезболла”, “Ал – Қоида” ва “ИШИД” билан алоқасини узиш ва ўз худудида Туркия базасини ёпиш ҳамда “Ал – Жазира” телеканали фаолиятини тўхтатиши ва бошқа нашриётларга ҳомияйлик қилишни тўхтатишдир. Бундан ташқари араб давлатлари Дохадан хали қиймати аниқ бўлмаган компенсация ҳам талаб қилганлар.

Барча талабларни бажарилиши учун Қатарга ўн кун мухлат берилган эди, 22 июн куни араб давлатлари берилган мухлатни яна 48 соатга узайтирдилар.

Шу сабабли Қатар ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдурраҳмон Ал-Тани қўйилган талабларни бажариш имконсиз эканини баён қилди.

“Бу ерда сўз терроризм ҳақида эмас, балки сўз эркинлигига тажовуз ҳақида кетмоқда”, - деб изоҳ берди. Амирлик хали мулоқотга очиқ эканлигини ҳам таъкидлаб ўтди.

5 июл куни Саудия Арабистони, БАА, Миср ва Бахрайн вазирлари Қохирада бўлиб ўтган ўзаро учрашувларида Қатар “қамали” давом эттирилишига қарор қилдилар. Икки кун сўнгра араб давлатлар тўртлиги Қатарни дипломатик муносабатларни тиклашга қаратилган воситачиликни узаётганини билдирувчи айблов эълон қилдилар. Уларнинг фикрича, “Доха Кўрфаздаги ва Яқин Шарқдаги хавфсизликни барбод қилишга харакат қиляпти”. Бундан ташқари, юқорида келтирилган 13та талаб бекор қилинганлиги ва Қатарга қарши янги сиёсий, иқтисодий ва юридик талаблар рўйхати тузилишини маълум қилдилар.

Деярли бир қанча соатдан сўнг АҚШ ва Буюк Британия можаро қатнашчиларининг хар бири билан телефон орқали сухбат ўтказди. Буюк Британия ташқи ишлар вазири Б. Джонсон 7 июлда можарони  ҳал этиш ва Қўрфаз давлатлари бирлигини сақлаб қолиш чоралари ҳақида музокара ўтказиш мақсадида Жиддага ташриф буюрди. Шу вақтда АҚШ бош котиби  Р. Тиллерсон 10 июлда амир шайх Сабан ал-Аҳмад ал-Сабан таклифи билан ушбу ҳолат ҳақида сухбат қуриш учун Қувайтга жўнади.

Шундай қилиб бир қанча харакатларга қарамасдан Қатар можароси авжига олишни давом этмоқда. 

Бутун дунё учун можаро ижобий ҳал этилиши ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлиги Кенгашига кирган давлатлар бирдамликни сақлаб қолиб интерграцион алоқаларини мустахкамлашни давом эттиришлари жуда муҳимдир. Бу мамлакатга ушбу бирликнинг иқтисодий ва инвестицион салоҳиятига таяниб асосий стратегик масалаларни – худудий яхлитликни сақлаб қолиш, вақтинча оккупация қилинган худудлари қайтариб олиш ва давлатни тубдан янгилаш имконини беради.

back to top