600 мингдан зиёд суриялик қочоқлар уйларига қайтдилар

Ижтимоий сўров иштирокчиларининг 25 фоиздан кўпроғи ватанда қолиб кетган мулк туфайли қайтиб келганларини тан олдилар.

Жорий йилнинг бошидан шу бугунгача жами 600 мингдан зиёд Сурия фуқаролари уйларига қайтдилар, уланинг аксарияти Ҳалабга келдилар. Халқаро миграция ташкилоти тақдим этган маълумотга кўра, шу йилнинг январь-февраль ойлари давомида 602759 киши уйларига қайтдилар. Шу билан бирга, сурияликларнинг аксарияти Ҳалабга келдилар. Қочоқларнинг 84 фоизи Суриянинг ўзида, фақат тинч ҳудудларида бўлдилар. Мамлакатга қайтган қочоқларнинг 16 фоизи Ливан, Иордания, Туркия ва Ироқдан келдилар.  Ижтимоий сўров иштирокчиларининг сўров иштирокчиларининг 25 фоиздан кўпроғи ватанда қолиб кетган мулк туфайли қайтиб келганларини тан олдилар.

Сўровда иштирок этганларнинг яна шунчаси Суриядаги иқтисодий аҳвол яхшилангани боис қайтиб келганларини билдирдилар, 11 фоизи эса ватанда туришда хатар анча камайиб қолганини кўрсатдилар. Сўровда қатнашганларнинг 14 фоизи мамлакат ҳудудидаги аҳвол ёмонлашган деб тахмин қилмоқдалар.

back to top