Сурияда бир вақтнинг ўзида 57 келин-куёга никоҳ ўқилди

Шу кунларда Сурияда оммавий никоҳланиш маросими бўлиб ўтди. Идлибда бир вақтнинг ўзида 57 та жуфтликка тўй бўлди.

Ғайриодатий тўйга юзлаб меҳмонлар келдилар. Тўй тантаналарини уюштиришга Туркиянинг Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш ва гуманитар ёрдам жамғармаси кўмак берди. Гуманитар ташкилот бундан ташқари ҳар бир ёш оилага уч ой муддатга хонадонларни ижарага олишга ёрдам берди.

back to top