Китоб – инсоннинг энг яқин дўсти

Китоб – инсоннинг энг яқин дўсти

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 12 январь куни қабул қилган «Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш» тўғрисидаги фармойишининг ижроси юзасидан Тошкент вилояти вакиллиги томонидан вилоятнинг шаҳар ва туман марказий жомеъ масжидларида ҳафтанинг жума кунлари китоб сайллари (ярмаркаси) ўтказилиши белгиланди.

Шу муносабат билан бугун, 18 август куни «Hilol Nashr» нашриёт матбааси Чирчиқ шаҳри марказий жомеъ масжидида ўтказилган сайлда ўз маҳсулотлари билан иштирок этди. Сайлга ташриф буюрган меҳмонлар турли мавзудаги китоблар билан  танишишди. Айниқса бизнинг нашриётимизда чоп этилган китоблар уларда алоҳида қизиқиш уйғотди, ўзларини қизиқтирган мавзудаги жуда кўп китобларни харид қилишди.

Қуйида ушбу сайлдан олинган фотолавҳалар билан танишишингиз мумкин.

 

 

Шунингдек, масжид ҳудудида нашриётимиз томонидан виртуал кутубхона ҳам ташкил этилди. Унга китобхонлар ўз телефон ёки планшетларидан кириб, электрон китобларимиздан фойдаланишлари мумкин.

Келгусида яна вилоятдаги ўн битта масжидларда жума кунлари мана шундай сайл тадбирлари уюштириш режалаштирилмоқда.

 

  1. ‎18 август‎ - “Марказий” жоме ‎масжиди. Чирчиқ шаҳар, Ихлос ‎маҳалласи, Заковат кўчаси, ‎‎1-уй.
  2. 25-август‎ - ‎“Андалус” жоме ‎масжиди. Зангиота тумани.
  3. 8-сентябрь‎ - ‎“Исломобод” жоме ‎масжиди. Бекобод шаҳар, Истиқлол ‎кўчаси, 27-уй. ‎
  4. 15-сентябрь - ‎“Кўктерак” жоме ‎масжиди. Тошкент тумани, Келес ‎шаҳарчаси, Анарбоев ‎кўчаси, 2-уй. ‎
  5. 22 сентябрь‎ - ‎“Беш каппа” жоме ‎масжиди. Паркент тумани, Бешкаппа ‎маҳалласи, Тановар кўчаси, ‎‎33-уй.‎
  6. ‎29-сентябрь‎ - “Қорабоғ” жоме ‎масжиди. Ангрен шаҳар, Лохутий ‎кўча, 1а-уй.
  7. ‎‎6-октябрь - “Амир Ҳамза” жоме ‎масжиди. Зафар шаҳарчаси, Бўстон ‎маҳалласи. ‎
  8. 13-октябрь‎ - ‎“Рамазони Шариф” ‎жоме масжиди. Олмалик шаҳар, Ипак йўли ‎кўчаси, 1-уй. ‎
  9. ‎20-октябрь‎ - “Пискент” жоме ‎масжиди. Пискент тумани, Бекобод ‎маҳалласи, Гулистон, 10-уй.
  10. ‎‎27-октябрь - “Уртакўрғон” жоме ‎масжиди. Бўка тумани, Янги ҳаёт ‎маҳалласи. ‎
  11. ‎3-ноябрь. - ‎“Жоме” жоме ‎масжиди. Янгийўл шаҳар, Олимжонов ‎кўчаси.
  12. ‎10-ноябрь‎ - “Хонобод” жоме ‎масжиди. Оҳангарон тумани, ‎Янгиобод маҳалласи, ‎У. Носир кўчаси, 2-уй.
  13. 17-ноябрь‎ - ‎“Қози маҳалла” ‎жоме масжиди. Чиноз тумани, Қози ‎маҳалла маҳалласи, ‎А.Бобоев кўчаси ‎.
back to top