Испания Мусулмонлари Барселонадаги терактларни қатъий қораладилар

Испания мусулмонлари мамлакатда содир бўлган терактларни қатъий қораладилар ҳамда қурбонларнинг оилаларига таъзия изҳор этдилар.


Испания Ислом комиссияси шу мазмундаги баёнот билан чиқиш қилди.
Telesurtv хабар беришича, комиссия раҳбари Риая Татарий Бакрийнинг баёнотида «Испания мусулмонлари теракт қурбонларининг оилаларига ҳамдардлик изҳор этади. Биз Барселона ва Испания аҳолиси билан бирдаммиз», - дейилади.
«Испания Ислом комиссияси ушбу жинояткорона акт олдида терроризмнинг ҳар қандай шаклига қарши кураш олиб бориш тарафдорлигини такрорлаб айтади ҳамда мазкур ҳужумлар учун масъул одамлар ҳибсга олиниши ва иложи борича тезроқ судга тортилишига умид қилишини билдиради».

Барселонадаги пляж курортида амалга оширилган ҳужумлар натижасида кам деганда 13 киши ҳалок бўлган ва юздан ортиқ одам яраланган. Терактлар учун масъулиятни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олган.

 

Мадина Муҳаммад таржимаси

back to top