UNICEF Яманга тонналаб медикамент жўнатди

БМТнинг Болалар фонди Яман пойтахтига 17 тонна дори-дармон юборди. Бу ҳақда ташкилотнинг Twitter ижтимоий тармоғидаги саҳифасига жойлаштирилган хабарда айтилган.

Бўғма, қашқол, кўкйўтал, “В” гуруҳдаги гемофилия, болалар фалажи ҳамда пневмококк, қизамиқ ва қизилчага қарши вакциналар Санодаги Халқаро аэропортга етказилган.
Вакциналар бир миллиондан зиёд болалар учун мўлжалланган.
БМТ маълумотига кўра, Яманда 15 миллионга яқин одам тиббий хизмат олиш имкониятидан маҳрум бўлиб қолган.


Мадина Муҳаммад таржимаси

back to top