Сингапурдаги масжид «Пиза минораси”га ўхшаб қолди

Сингапурда ўзининг “Пиза минораси” бор, боз устига у масжид ҳамдир.

Ҳожи Фотима масжиди 170 йил муқаддам қурилган, унинг 4 қаватли минораси 6 градусга букчайиб қолган. Бино атайлаб энкайтирилмаган – у намлик таъсири остида ёнбошлаб қолган.

Масжид Сулавесидаги монарх оиласи вакилига турмушга чиққан муслима аёлнинг номи билан аталади. Фотима истеъдодли тадбиркор бўлиб, эрининг ўлимидан сўнг унинг бизнесини бир неча баробар ўсишига эришган, дея хабар беради Mothership.sg.

1830 йилларнинг охирида Ҳожи Фотиманинг уйи икки марта талон-тарож қилиниб ўт қўйилган. Ўзи омон қолгани учун Тангри Таъалога миннатдорлигини изҳор этиш мақсадида муслима аёл ёниб кетган уйи ўрнида масжид қурилиши учун ер майдони ва пул маблағлари ажратиб берган.

Масжид мажуасига минора, хонақо, марҳумларни ғусл қилдириш хонаси, имом қароргоҳи ва ҳожи Фотима, унинг қизи ва куёвининг мақбараси, шунингдек, қабристон ва боғлар бор.

Мадина Муҳаммад таржимаси

back to top