Ислом уламолари “прогрессив фатво” беришни бошлайдилар.

Буюк Британиянинг мусулмон уламолари мамлакатда “прогрессив” фатво чиқариш бўйича биринчи кенгашни таъсис этишмоқчи. Бу фатволар Ислом билан 21 аср воқелиги ўртасидаги зиддиятларни бартараф этиб келишувга олиб келиши керак.

Таниқли британиялик имом Қори Осим тушунтиришича, бўлгуси диний маҳкама Британия қадриятлари билан ҳамнафас Ислом қадриятларини ёйишга кўмак беради. 

Лидсдаги Макка масжидининг имоми британиялик мусулмонлар терроризмдан бошлаб семириш ва тана аъзолари донорлиги каби масалалари бўйича дин кўрсатмаларини билишга катта эҳтиёжи бор, дея ёзади IslamNews нашри The Guardian газетасига ишорат билан.

Кенгаш таркибига етакчи имомлар киритилади, улар динга алоқадор бўлмаган турли масалалар бўйича экспертлар билан маслаҳатлашадилар ва тегишли диний қарорларни чиқарадилар.

“Бу сохта никоҳлар, аёллар хатнаси, номус қатли каби баъзи ижтимоий-сиёсий масалалар бўйича очиқ-ойдин тушунчалар бериши учун зарур”, - деди 39 ёшли имом.

Мадина Муҳаммад таржимаси

back to top