БМТ бонг урмоқда: Осиёда аёллар етишмаяпти

Осиё қитъасида аёллар тақчиллиги кузатилмоқда.

Бу ҳақда Yenicag.Ru нашри БМТ радиосига ишорат билан хабар бермоқда.

БМТ Аҳоли элатлари бўйича фонди тақдим этган маълумотга кўра, Жанубий Осиё, Жануби-Шарқий Осиё ва Марказий Осиёда кам деганда 170 млн аёллар етишмовчилиги мавжуд. Мазкур минтақалар аҳолиси кўпроқ ўғил фарзанд кўришни афзал кўради. Ўтмишда қизлардан воз кечилган ёки оддийгина ўлдирилган бўлса, УЗИ кашф этилганидан бери селектив абортлар амалиёти кенг қўллана бошланди.

  Ушбу амалиёт кўламининг ўсиши БМТ тизимидаги бешта агентликнинг селектив абортларни камситиш ва зўравонликнинг чидаб бўлмас даражада намоён бўлиши сифатида қатъий қоралашга мажбур қилди. Аҳолини рўйхатга олишнинг сўнгги маълумотларига кўра, селектив абортлар Ҳиндистон ва Хитойда жинслар дисбалансига олиб келди.

 Осиё қитъасининг бошқа давлатларида, шунингдек, Кавказорти республикаларида ҳам ушбу хавотирли тенденция кузатилмоқда: бу мамлакатларда ҳар юзта қизга 130 та ўғил бола тўғри келади. БМТ экспертлари бола туғилгунига қадар ўғил болаларнинг танланиб, қизларни аборт қилиниши камситиш ва зўравонлик маданияти мавжудлигига далил бўлади ва шу анъанани қувватлантириб келади, дея ишончлари комил.

 Давлат органлари ва ижтимоий ташкилотлар бундай тамойилга қарши қатъий кураш олиб боришлари лозим.

Яқинда БМТнинг бешта агентлиги – Инсон ҳуқуқлари бўйича бошқарма, Аҳоли элатлар бўйича жамғарма, БМТ Болалар фонди (ЮНИСЕФ), «БМТ- Аёллар» ва «Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти» бир вақтнинг ўзида «ўғил болаларни афзал кўриш» анъанасини қоралаб чиқдилар.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича бошқарма матбуот котиби Руперт Колвиллга кўра, БМТ экспертлари бола жинсининг туғилишолди селекциясини «камситишнинг жирканч шакли ва бунга чек қўйилиши керак» деб ҳисоблайдилар.

 

Мадина Муҳаммад таржимаси

back to top