Маккадаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин содир бўлди

Маккадаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин содир бўлди

Экстремал даражадаги юқори ҳарорат ҳожилар истиқомат қиладиган жойларда тез-тез кучли ёнғинлар чиқишига сабаб бўлади. Маккадаги меҳмонхоналардан бирида содир бўлган ёнғин давомида 600 нафар яманлик ва туркиялик ҳожилар эсон-омон эвакуация қилинди. Ҳодиса бир кун аввал кечқурун содир бўлди. Ёнғин 15 қаватли меҳмонхона биносининг саккизинчи қаватида конденционерлик тизимидан чиқди. Шундан сўнг меҳмонхонадаги ҳамма меҳмонлар эвакуация қилинди. Ёнғин бартараф этилди, жабрланганлар йўқ. Кейинроқ меҳмонларнинг ҳаммаси ўз хоналарига қайтдилар. Махсус комиссия ўт чиқиш сабабини текширишни бошлади. Бу йилги ҳаж маросимлари 30 августдан 4 сентябргача ўтади.
Экстремал даражадаги юқори ҳарорат ҳожилар истиқомат қиладиган жойларда тез-тез кучли ёнғинлар чиқишига сабаб бўлади.

Мадина Муҳаммад таржимаси

back to top