Logo
Print this page

Эрон АҚШдан $245 миллион товон пули талаб қилди

Эрон суди 1980-1988 йиллардаги Эрон-Ироқ уруши даврида Соддам Ҳусайн қўшинлари амалга оширган кимёвий ҳужумдан жабрланганлар учун Вашингтондан 245 миллон доллар товон пули талаб қилди.

Fars агентлиги хабар беришича, Эрон суди расмийлари АҚШ уруш пайтида Ироққа ёрдам бериб келгани учун кимёвий қуролдан жабрланган эронликлар олдида айбдор ва Америка уларга 245 млн доллар миқдорида товон пули тўлаши шарт деган хулосага келдилар.
Эслатиб ўтамиз, Соддам Ҳусайн армияси 1980-йилдан 1988-йилгача қўшни давлатни кимёвий қуролларни қўллаган ҳолда бомбардимон қилиб келган. Жангавор ҳаракатлар Эроннинг нефтга бой Ҳузистон вилояти ҳудудида олиб борилган.


Мадина Муҳаммад таржимаси

Latest from Администратор

Islom.uz © 2003-2018 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда манзилимиз кўрсатилиши шарт!
Ислом.уз порталидан бошқа манбалардан олинган маълумотларнинг ҳаққонийлиги
ва мақбуллигига муаллифлар масъулдир.

Рейтинг@Mail.ru Яндекс.Метрика