Фаластинда ажойиб археологик топилма кашф этилди

Умму Қайс тепалигида жойлашган юнонларнинг Гадара антик шаҳри ҳаробалари

Қўҳна Фаластин ҳудудида эрамиздан тахминан уч аср олдин қурилган юнонлар ибодатхонасининг қолдиклари топилди, дея хабар беради The Jordan Times.
Иордания университети археология департаментининг раҳбари Ярмуқ Атеф Шейаб сўзларига кўра, ибодатхона биноси турли даврларда румликлар, византияликлар ва кейинроқ мусулмонларга хизмат қилган.
Археологик қазилмалар давомида мутахассислар олдиноқ Туркия ҳудудида кўпроқ учраб турадиган қатор ионик колонналарни топдилар.
Археологлар, шунингдек, румликлар томонидан қурилган ҳамда Гадара шаҳри марказида жойлашган улкан ваннага олиб борувчи ер ости тунеллари ва қудуқлар тармоғини топдилар.
Гадара таниқли юнон шоирлари Мениппа (эрамиздан олдин III аср), Филодема ва Мелеагранинг (эрамиздан олдин I аср) ватани бўлган. Шаҳар милоднинг VIII асрида содир бўлган зилзила оқибатида вайрон бўлган.
Беш минг йилдан зиёд давом этган маданий ҳаётни акс этувчи юнонлардан олдинги ва кейинги маданий қатламларини ўрганаётган археологларнинг халқаро гуруҳи 2001 йилдан бери Гадаранинг чекка ҳудудларида иш олиб бормоқда.


Мадина Муҳаммад таржимаси

back to top