Яҳудийлар жамоасининг фаол иштирокчиси фаластинликларни қўллаш бўйича акция уюштирди

Швециядаги яҳудийлар жамоасининг фаол аъзоси Бенжамин Ладраа Исроил томонидан ишғол этилган Фаластин аҳолиси билан бирдамлигини намойиш этиш учун ушбу муқаддас заминга пиёда йўл олди.

У 4800 чақиримлик масофани ўтиб, жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини фаластин халқининг муаммолари ва азиятларига қаратмоқчи эканлигини маълум қилди.
“Исроил Ғизода фосфор бомбаларини қўлламоқда. Ҳужумлар касалхоналар, мактаблар, турар-жой даҳаларига қаратилган. Исроил ҳукумати аҳолиси ичимлик суви етишмовчилигидан азият чекаётган Ғизо секторига гуманитар ёрдам келишига ҳам тўсқинлик қилмоқда. Фаластинликлар чекаётган азиятлар мени ушбу акцияни бошлашимга туртки бўлди, менинг сафарим Фаластинда ниҳоясига етади”, - деди Ладраа.
Унга кўра, жаҳон ҳамжамияти Яқин Шарқдаги аҳволни унчалик яхши билмайди. “Менинг акциям бошқа одамларни ҳам Исроил оккупациясига қарши курашга ундайди деб умид қиламан”, - дея қўшиб қўйди у.
Бундан ташқари фаол Қуддуси Шарифдаги Ал-Ақсо масжидини муқаддаслигини тан олишини қайд этиб ўтди.


Мадина Муҳаммад таржимаси

back to top