Ҳижобдаги офицер мазлума муслималар тўғрисидаги қолипларни синдирмоқда

Маха Суккар исмли ҳижоб кийган муслима аёл 13 йилдан бери полиция офицери бўлиб ишлаб, умр бўйи муслималар эзилган уй бекалари деган стереотипларни синдириб келмоқда. Австралия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари таркибида кўп йиллар давомида хизмат қилаётган Маха ўзининг ташқи кўриниши тўғрисида тез-тез бериб туриладиган саволлардан фойдаланиб, ҳамюртларига Ислом ва унинг ақидалари ҳақида тушунчалар бериб келади.
“Мен полиция офицериман, тунги ва кундузги сменаларда ишлайман. Агар мен мазлума бўлганимда, бу ишда қандай ишлаган бўлардим? Мен ўз ихтиёрим билан ҳижобга кирганман. Ота-онам, умуман олганда, бунга қарши эдилар, бироқ мен барибиб ҳижобни ечмасликка қарор қилганман”, - дейди Маха.
Шу билан бирга, аёл ўзини қаҳрамон деб ҳисобламайди. У полиция кўкраг нишонини олган кунни ҳаётидаги энг бахтли кун деб ҳисоблашини билдирди.


Мадина Муҳаммад таржимаси

back to top