Қуръон маъноларининг 10 томлик таржимаси Арманистонда нашр этилади

Қуръон маъноларининг 10 томлик таржимаси Арманистонда нашр этилади

Арманистонда Эрон маданият маркази кўмаги билан Қуръоннинг арман тилига янги таржимаси нашр этилади.

Таржима ишлари икки йил олдин бошланган ва Муқаддас Китобнинг ярми таржима қилиб бўлинди. Қуръоннинг арман тилига янги таржимасининг босма ва электрон форматини Эрон маданияти марказининг медиапорталида ҳамда Еревандаги Мовий масжидида топиб ўқиш мумкин бўлади.
Мусулмонларнинг Муқаддас Китобини араб тилидан арман тилига илк бор 17 асрда Степан Леаци таржима қилган. Артефакт Еревандаги Матендаран қўҳна қўлёзмалар музейида сақланмоқда. Кейинроқ Қуръон яна икки марта таржима қилинди. Қайд этиш жоиз, Қуръоннинг янги таржимаси турк тилидан ўгирилмоқда. Уни ғарбий арман ва шарқий арман тилларида чоп этадилар. Таржима 10 томдан иборат тўпламда нашр этилади.


Мадина Муҳаммад таржимаси

back to top