Туркияда суриялик болаларга ёрдам акцияси бошланди

Туркияда суриялик қочоқларнинг болаларига ёрдам акцияси старт олди. Унда бутун дунёдан келган фаоллар иштирок этадилар. Қатнашчилар орасида дунёнинг турли бурчакларидан келган жамоатчилик намояндалари, тадбиркорлар, мусаввирлар, муаллимлар, шифокорлар ва журналислар бор.

Акция доирасида болалар бепул медицина кўригидан ўтишлари мумкин бўлади. Мусаввирлар болаларга расм чизишни ўргатадилар. Болалар учун футбол мусофақаси ва раққослик танлови ўтказадилар.

Тадбирлар «Халқаро кўмак ва ривожланиш жамияти» нодавлат ташкилоти томонидан амалга оширилаётган «Уларга қўшилайлик!» лойиҳаси доирасида ўтказилмоқда. Фаоллар Европа (Испания, Буюк Британия) ва араб мамлакатларидан (Миср, Ливан, Иордания, Жазоир, Қувейт, Қатара, Фаластин ва Марокаш) келгани маълум. Шунингдек АҚШдан ҳам фаоллар бор.


Мадина Муҳаммад таржимаси

back to top