Шаҳзода: “Саудия қиролининг нуфузи, конституциямизнинг эса қадри йўқ”

Шаҳзода: “Саудия қиролининг нуфузи, конституциямизнинг эса қадри йўқ”

Саудия Арабистони Конституциясининг ҳеч қанақа қадри, қирол Салмоннинг обрўси йўқ.

Бу ҳақда Саудия Арабистони марҳум қиролинингн ўғли шаҳзода Абудлазиз Бин Фаҳд (Abdulaziz Bin Fahd) Twitter ижтимоий тармоғидаги саҳифасига ёзиб қолдирган.
«Конституция тамойиллари бефойда… Бизда ягона манба сифатида шаклланган Қуръон ва Суннат бор, Аллоҳнинг ақидаси сизга маъқул келмаса, даф бўлишингиз мумкин», - дея қўшиб қўйди у.
Бин Фаҳд давлат масалалари бўйича мунозараларни авж олдиришга устаси фаранг одам каби танилган. У шунингдек, Абу-Дабининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳммад Бин Зайадни «разил» ва «қўрқоқ» дея бир неча бор танқид қилган. Кейинроқ у бошини кундага қўйишган тақдирда ҳам Twitter саҳифасидаги шарҳларини олиб ташламаслигини билдирган.
Мадина Муҳаммад таржимаси

back to top