Дубай аэропорти янги йўловчилар рекордини ўрнатди

Дубай аэропорти янги йўловчилар рекордини ўрнатди

Дубай аэропортлари авиакомпаниялари чоп этган маълумотларга кўра, июль ойи амирликнинг Халқаро аэропорти учун йўловчи ташиш жиҳатидан энг иши кўпайган ой бўлди.

Дубай-хаб терминаллари орқали 8 миллиондан зиёд йўловчилар ўтдилар, йўловчилар оқими 5.9 фоизга ўсди. Ўтган йилнинг июль ойида ушбу кўрсаткич 7,6 млн йўловчини ташкил этган. Жорий йилнинг дастлабки етти ойи давомида Дубай аэропорти 51.1 млн мижозга хизмат кўрсатган ва бу ўтган йилги шу даврига нисбатан 6.2 фоизга кўпроқ.
Июль ойида парвозлар сони 34181 тага етди ва бу 2016 йилнинг июль ойида қайд этилган кўрсаткичдан 4.7 фоизга камроқ. Аэропортда, шунингдек, юк ташиш миқдорининг ўсиши қайд этилган бўлиб 213 минг тоннани ташкил этади ва бу ўтган йилги кўрсаткичларига қараганда 5 фоизга кўп. Дубай аэропортлари бош директори мусулмонларнинг Ийд-ал-Адҳа (Қурбонлик Ҳайити) йилнинг учинчи чорагида ҳам ўсишнинг позитив тенденциясини қўллашига умид билдирмоқда.


Мадина Муҳаммад таржимаси

back to top